16:05 / 31.07.2016
9110

Қозоғистон бош вазири автомагистралда велосипед ҳайдагани учун жаримага тортилди

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов рухсат этилмаган жойда велосипед ҳайдагани учун 10 605 тенге миқдоридаги жаримага тортилган. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"Астана-Боровое оралиғидаги автомагистралда, ҳаракатланиш тақиқланган ҳудудда велосипед ҳайдаганлик учун жарима тўланди", дейилган бош вазирнинг шахсий сайтида.

Масимов "қонунлар ва қоидлалар барча учун баробар эканини, велосипеддаги вазир учун ҳам амал қилиши"ни таъкидлаган.

Инстаграмдаги саҳифада велосипеддаги вазир ҳамда жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция суратлари жойлаштирилган.

Top