09:43 / 31.07.2016
6571

Лэмпард "Нью-Йорк Сити" тарихидаги илк хет-трик муаллифи бўлди

"Нью-Йорк Сити" Нью-Йорк шаҳридаги "Янки" стадионида MLS чемпионати доирасида "Колорадо Рэпидз" жамоасини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда мезбонлар етакчиси Фрэнк Лэмпард 3та гол урди ва "Нью-Йорк Сити" тарихидаги илк хет-трик муаллифи бўлди. Ўйиндаги яна икки гол жамоанинг бошқа ҳужумчилари Тони Тейлор ва Стивен Мендоса ҳисобига ёзилган. "Колорадо" таркибида ягона жавоб голига Шкельзен Гаши муаллифлик қилган.

23 турдан кейин "Нью-Йорк Сити" 36 очко тўплаб, MLS лигасининг Шарқий конференциясида биринчи ўринда кетмоқда. "Колорадо" 21 учрашувда 38 очко тўплаб Ғарбий конференцияда иккинчи ўринни банд этган.

MLS - Олий лига
Нью-Йорк Сити (Нью-Йорк) – Колорадо Рэпидз (Денвер) – 5:1
Голлар: Лэмпард, 28 (1:0); Тейлор, 42 (2:0); Мендоса, 75 (3:0); Лэмпард, 81 (4:0); Лэмпард, 84 (5:0, пен); Гаши, 90+2 (5:1).
Огоҳлантиришлар: Мартинес, 32; Лэмпард, 32 – Азира, 21; Уоттс, 23.
Четлатиш: Азира, 37.

Top