21:12 / 31.07.2016
8277

Зика вируси туфайли Қозоғистон олимпия терма жамоасининг либоси ўзгартирилди

Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этувчи Қозоғистон олимпия терма жамоаси спортчилари киядиган либослар ранги ўзгарган. Бунга турнир ўтказиладиган давлатда Зика вируси юқтириб олиш эҳтимоли мавжуд бўлгани сабаб ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон Жисмоний тарбия ва спорт ишлари қўмитаси матбуот хизмати вакили Вахитбек Хамит маълум қилган.

Март ойида Қозоғистон олимпиадачилари киядиган либос тасдиқланган, лекин айни вақтда спортчилар Рио-де-Жанейрога буткул бошқа либосларда йўл олишган.

Маълум қилинишича, либосларнинг фақат ранги ўзгарган: сариқ ранглар ёрқин кўк ранглар билан алмашган. Халқаро олимлар ёрқин туслар вирус юқтириш эҳтимолини пасайтиради, деган хулосага келишган. Шунингдек, тананинг кўп қисми либос билан ёпилиши таъминланган.

5-21 август кунлари ўткзиладиган Олимпиадада 26 спорт тури бўйича 102 нафар қозоғистонлик спортчи ватан шарафини ҳимоя қилади.

Top