13:54 / 01.08.2016
7629

Қирғизистон раҳбари 2010 йилги воқеалар қурбонларига муносиб бўлишни хоҳлайди

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакиллари билан учрашувида, 2010 йили мамлакат бош майдонида ҳалок бўлганларга муносиб бўлишни хоҳлашини маълум қилди. 

Атамбаевнинг сўзларига кўра, унинг президентлик давридаги асосий мақсади – фуқаролар ишончини оқлашдир. 

«Одамлар эркин мамлакатда истиқомат қилишни хоҳлаганлари учун ҳам 2010 йили қурбон бўлишди. Ахир биз ўшанда. Қўқон хонлигига айлангандик. Мен 1 йилдан кўпроқ қолган муддатим давомида кўпроқ нарсага улгуриб қолишни хоҳлайман. Шу боисдан ҳам, мамлакатни ортга қайтара олмасликлари учун Конституцияга ўзгартиш киритиш тарафдориман. Мендан сўнг, яна бир қандайдир аждарҳо келишига йўл қўйиб бўлмайди. Бунгача бизда икки марта шундай бўлди», - деб хулоса қилган Алмазбек Атамбаев.

Top