22:36 / 01.08.2016
6725

Непалда кўчки ва тошқинлар қурбонлари сони 100 кишидан ошиб кетди

Google image

Непалда кучли ёмғирлар оқибатида юз берган кўчкилар ва тошқинлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 100 кишидан ошиб кетди, яна 22 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, деб маълум қилди мамлакатнинг ички ишлар вазири Бхим Баҳадур Равал.

Аввалроқ 77 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. 

Равал парламентдаги нутқида табиий офат мамлакатнинг 75 туманидан 43 тасига таъсир қилганини айтган. 25 июлдан бери 102 киши ҳалок бўлган, 22 киши бедарак йўқолган, 58 киши жароҳатланган, деб маълум қилмоқда Равал берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда Himalayan Times нашри.

Баглунг, Банке, Пьютхан туманлари энг кўп талофат кўрган.

 

Top