11:18 / 01.08.2016
3553

Рио-де-Жанейрода ХОҚнинг 129-сессияси очилмоқда

1 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг 129-сессияси очилади. Сессияда 2020 йилги Олимпиада ўйинларига янги спорт турлари киритилиши масаласи кўриб чиқилади, шунингдек, ижроий қўмитанинг янги аъзолари сайланиши жараёни ўтказилади.

Сессиянинг кейинги кунларида 2020 йилги Токио Олимпиадасига яна 5та спорт тури бўйича мусобақалар қўшилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. Булар каратэ, скейтбординг, сёрфинг, бейсбол (софтбол) ва алпинизм. Бу спорт турлари қўшилиши эвазига турнирда яна 18та медаллар жамғармаси ўйналади, бу медаллар учун 500га яқин спортчи кураш олиб боради.

Қўмита аъзолари шунингдек, 2024 йилги Ёзги Олимпиадани қабул қилиш учун даъвогар бўлган ташкилий қўмиталарнинг ҳисоботларини тинглайди. 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Рим, Париж, Будапешт ва Нью-Йорк шаҳарлари даъвогар. Ғолиб номи кейинги йили Лимада ўтказиладиган ХОҚнинг 130-сессияси вақтида маълум қилинади.

Top