07:53 / 01.08.2016
4118

Жангарилар Кобулда хорижликларга мўлжалланган меҳмонхонага ҳужум қилишди

Фото: REUTERS

Афғонистон пойтахти Кобулда террорчилар Northgate меҳмонхонасига ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ҳужум 1 августга ўтар кечаси содир этилган. Меҳмонхона олдида юк машинаси портлатилган, сўнгра 4 жангари отишма бошлаган.

Асосан хорижлик ҳарбийлар ва фуқаролик ташкилотлари вакиллари яшайдиган Northgate меҳмонхонаси ўзидан ҳимояланган мажмуани акс эттиради.

Ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" гуруҳи ўз зиммасига олди.

Top