22:18 / 02.08.2016
29811

Ҳалаблик ёш қаҳрамон. «Сен кичкина жуссанг билан ваҳшийларни қўрқитдингки, улар сени ўлдиришди...»

Охирги кунларда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Қусай Абтини номини тез-тез тилга олишмоқда. Қусай атиги 14 ёшда эди. У Сурия президенти Башар Асаднинг олиб бораётган сиёсатига қарши роликлар ва шоуларда қатнашар, рол ўйнар эди. У 10 ёшидан мана шундай комедияларда рол ўйнаб келади.

Ҳалабда яшаш у учун хавфли бўлиб қолди ва ёш актёр қочиб кетишга қарор қилди, бироқ... У қочиб кетаётганда шаҳарда навбатдаги отишма бошланиб кетди. Ёш актёр ҳалок бўлди.

Al Jazeera'нинг маълумот беришича, у ўлдирилган бўлиши ҳам мумкин.

Кўчаларда одамлар ҳалок бўлган болакайни қаҳрамон деб аташмоқда. Шаҳарда «Сен кичик қаҳрамонсан. Ролларинг билан бу вахшийларни қўрқитдингки, улар сени ўлдиришди» деб ёзилган плакатларни кўриш мумкин.

 

Top