20:59 / 02.08.2016
17783

Исломбек Синдаров Czech Open мусобақасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Исломбек Синдаров Чехияда ўтказилган халқаро шахмат мусобақасида ўз гуруҳида ғалаба қозонди. 9 ёшли ҳамюртимиз мусобақани «C» гуруҳида ўтказди ва 10 нафар қатнашчи ичида биринчи бўлди.

Ундан кейинги ўринларни 22 ёшли хорватиялик Томаш Анте ва 33 ёшли словакиялик Бобак Мартин эгаллади.

Top