Россия 170 донадан ортиқ зенит ракеталарини Қозоғистонга топшириш бўйича рўйхатга олиш жараёнини якунламоқда. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берди.
"Россия Федерацияси билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Қозоғистонга 5та С-300 зенит-ракета мажмуалари тақдим этилган. Бундан ташқари, Россия томони ушбу мажмуалар учун 170дан ортиқ ракеталарни рўйхатга олиш жараёнини тамомламоқда", — дейилади хабарда.
2015 йилдан Россия-Қозоғистон ҳарбий техник ҳамкорлиги шартномаси ишга тушиб, унинг доирасида Қозоғистон Қуролли кучлари Россия армиясига бериладиган нархларда замонавий қурол-аслаҳалар олиш имконига эга бўлди.
Хусусан, Су-30СМ қирувчи самолётлари, Ми-171Ш ва Ми-35 ҳарбий-транспорт ва жанговар вертолётлари, радиотехник разведка ҳамда кузатув воситалари, бошқа турдаги қуроллар Россиянинг ўз армиясига белгилаган нархда етказиб берилади.