19:03 / 02.08.2016
10267

Тошкент россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги қизиқиш юқори шаҳарлар ўнлигида қайд этилди

Foto: “365dayholidays.com”

Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига қизиқиши даражаси ошмоқда.

Россиядаги «RoomGuru.ru» сайёҳлик сервиси 2016 йилда россиялик сайёҳлар орасида МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп бўлган шаҳарларини аниқлади. Мазкур рейтингда Тошкент шаҳри 7-ўринда қайд этилган.

Рейтинг сайёҳлик сервиси экпертлари томонидан 2016 йилнинг биринчи яримида (1 январдан 31 июлгача бўлган вақт оралиғи) меҳмонхоналарнинг бронь қилиниши бўйича маълумотлар асосида тузилган.

Беларусь пойтахти Минск шаҳри россиялик сайёҳлар орасида МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп шаҳри экани маълум бўлди. Ўнталикда шунингдек, Олмаота, Боку, Остона, Ереван, Киев, Бишкек, Витебск ва Кишинёв шаҳарлари жой олган.

МДҲдаги шаҳарлар орасида энг қиммат шаҳар - Остона ҳисобланади. Қозоғистон пойтахтида меҳмонхоналар нархи 3,5 минг рублни ташкил қилади. Энг арзон шаҳар эса Қирғизистон пойтахти Бешкек. Бу шаҳарда меҳмонхоналар учун ўртача нарх – 1900 рубль.

Top