19:43 / 04.08.2016
4590

Англия банки 2009 йилдан бери илк маротаба асосий фоиз ставкасини пасайтирди

Англия банки (Bank of England) 2009-йилдан бери биринчи марта асосий фоиз ставкани пасайтирди. Шу ҳақдаги қарор матни, Марказий банкнинг расмий сайтига жойлаштирилган. 

Қайд этилишича, Бош молиявий муассаса фоиз ставкасини 0,25 фоизга камайтирган

Шунингдек, Марказий банк томонидан харид қилиниши мумкин бўлган активлар чегараси 60 млрд евродан 435 млрд еврога кўтарилган.

Буюк Британия Марказий банки июль ойида асосий фоиз ставкасини, Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши борасидаги референдум натижасига қарамай, 0,5 фоизлик даражада сақлаб қолган эди.

Top