19:05 / 04.08.2016
3306

Чехия полицияси Германия билан чегарасида назоратни кучайтирди

Фото: © РИА

Чехия ҳуқуқ-тартибот идоралари Германия билан чегараларда назоратни кучайтириб, кунига уч марта икки соатлик текширувлар ўтказмоқда, деб маълум қилган мамлакат ИИВ хорижий фуқаролар ишлари бўйича полиция раҳбари Милан Майер.

"Биз 1-августдан 15та ўтказув пунктларида истаган вақтимизда назорат ўтказаяпмиз. Бунда ҳайдовчилар ва айрим автомобиль турлари танланади", — деган Майер журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, бу каби чоралар Германияда яшаш ҳуқуқини ололмаган муҳожирларнинг қўшни давлатларга ўтишига имкон бермаслик мақсадида амалга оширилмоқда. Бундайлар сони эса, ИИВ вакилига кўра, 200 мингга етиши мумкин. 

Майернинг айтишича, "бу йил ноқонуний муҳожирлик кўрсаткичи ошмаган, аксинча қисқарган".

Top