19:00 / 04.08.2016
5140

Эрон ҳукумати 25 террорчини қатл этди

Фото: © AFP

Эрон ҳукумати Курдистон музофотида маҳаллий террорчилик гуруҳи бўлмиш “Тавҳид ва Жиҳод”нинг 25 нафар аъзосини қатл этди. Бу ҳақда музофот прокуратураси хабар бермоқда.

"Музофотда қатл этилган 25 нафар террорчи мамлакатдаги шаҳарларда теракт уюштириш режасида алоқадор деб топилган", — дейилади прокуратура хабарида. Қатл Теҳрондан унча узоқ бўлмаган Раджаий қамоқхонасида амалга оширилган.

Манбанинг маълум қилишича, террорчилар бомбалар тайёрлашган, суиқасд ва олиб қочиш ишлари билан шуғулланган.

Top