17:29 / 04.08.2016
4181

Хитой ўз фуқароларини қўриқлаш учун Риога полициячиларини юборди

© Flickr

ХХР ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтадиган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига полиция офицерларини юборган. Уларнинг асосий вазифаси, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда хитойлик фуқароларни ҳимоя қилишдан иборат, деб ёзади Beijing Times газетаси.

Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Нашрнинг маълумотларига кўра, Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги Рио-де-Жанейрога алоқа офицерларини юборган. Улар нафақат хитойлик сайёҳлар, балки спортчилар, Хитой термаси аъзолари ва журналистларни ҳам қўриқлаш билан шуғулланади. 

Улар шу мақсадда Бразилияга икки ой муқаддам етиб келишган. Июль ойи охирида ХХР ТИВ консуллик бошқармаси ва Хитойнинг Бразилиядаги элчихонаси, Рио-2016 ўйинларига ташриф буюрмоқчи бўлган хитойликларга Риода ўзини қандай тутишга доир кўрсатмаларини эълон қилган эди. 

Хитой бу йилги Олимпиадага ўз тарихидаги энг кўп делегацияни юбормоқда. 711 киши, хусусан 29 нафар хорижий мараббий шулар жумласидан. Жами 416 нафар спортчи Хитой байроғини ҳимоя қилади.

Top