16:28 / 04.08.2016
3366

Суданда тропик ёмғирлар туфайли 76 киши ҳалок бўлди

Кейинги кунларда 76 киши Суданнинг катта қисмида рўй бераётган тропик жалалар туфайли ҳалок бўлган.  Бу ҳақда "Ал-Ахрам" газетаси Судан ички ишлар вазири Асмат Абдураҳмон Зин ал-Абидинга асосланиб хабар берган.

Аниқлик киритилишича, кучли ёмғирлар туфайли мамлакатнинг 13 вилоятидаги минглаб турар жой бинолари жала ва кучли ёмғирлар туфайли бузилиб кетган.

Вазир ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолиши ва Нил дарёси тошиши, натижада янада кўпроқ талофат берилиши мумкинлигини истисно этмаган.

Top