12:25 / 04.08.2016
10356

Туркиялик сартарош ёрдамчисининг бошида Эрдўғаннинг портретини акс эттирди

Туркиялик сартарош Эржон Буйруқ мамлакат раҳбарига садоқатини ифодалаш учун ўз ёрдамчиси бошида Эрдўғаннинн тасвирини акс эттирди. У ўз маҳорати билан бу ишни амалга ошириш учун 8 соат вақт сарфлаган.

«Бизнинг юрагимизда президентга муҳаббат бор. Мен бу севгимни ўз санъатим орқали намойиш этмоқчи бўлдим. У бизнинг раҳбаримиз экан, бехавотир яшаймиз», — дея ушбу фуқаронинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Сартарош бу ишни амалга оширишда фақат устара ва қайчилардан фойдаланган.

Буйруқ бундан олдинроқ 24 соат ичида 363 мижозга хизмат кўрсатиш орқали Гиннесс Рекордлар китобига кирганди.

Top