20:09 / 05.08.2016
5487

«Милан» расман хитойликлар қўлига ўтди

«Милан» хўжайини Сильвио Берлускони жамоани расман хитойлик инвесторларга сотди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, клубнинг 99,3 фоиз акцияси хитойликлар қўлига ўтган. Клубининг умумий нархи 740 миллион еврога баҳоланган. Унинг устига жамоанинг 220 миллионлик қарзлари ҳам қўшилган. Бундан ташқари чинликлар уч йил давомида трансфер ва бошқа харажатлар учун 350 миллион евро сарфлаши керак.

Шундай қилиб, Италия футболи тарихидаги энг кучли клуб энди хитойликлар назоратида бўлади.

Манба: Tribuna.uz

Top