11:25 / 05.08.2016
5875

Таиландда йирик ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор

Фото: englishnews

Таиланднинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима музофотида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 30 киши эса жабрланди. Бу ҳақда Thai PBS телекомпанияси хабар берган.

Автобус ҳайдовчиси ёмғир туфайли сирпанчиққа айланган йўлда бошқарувни йўқотган. Натижада автобус қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва юқори тезликда келаётган юк машинасига бориб урилган.

Иккала транспорт ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.

Top