08:53 / 07.08.2016
5587

Британиялик сузувчи 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди

Британиялик спортчи Адам Пити 2016 йилги олимпия ўйинларининг саралаш баҳслари доирасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.

21 ёшли сузувчи бу масофани 57,55 секундда сузиб ўтган. У бу орқали ўз рекордини янгилаган. У бундан олдинги рекордини (57,92) 2015 йили Буюк Британиядаги чемпионатда қайд этганди.

Олимпиада ўйинлари 21 августга қадар давом этади.

Манба: Tribuna.uz

Top