18:46 / 07.08.2016
12160

Рио-2016, стол тенниси. Зоҳид Кенжаев иккинчи босқичда ютқазди

Кеча чехиялик рақибини мағлубиятга учратган ўзбекистонлик стол теннисчиси Зоҳид Кенжаев бугун иккинчи босқич доирасида британиялик Лиам Питчфордга қарши баҳс олиб борди.

Кенжаев дунё рейтингида 28-ўринда таснифланган рақибига қарши 5 сет давом этган ўйинда 1:4 ҳисобида (11:3, 12:10, 8:11, 11:7, 11:4) енгилди ва турнирдаги иштирокини якунлади.

Top