10:55 / 08.08.2016
4962

Босқинчилар Венесуэла армиясининг 7 нафар гвардиячи аскарларини ўлдирди

7-август уни Венесуэла миллий боливарчи гвардиясининг 7 нафар аскарини жиноятчилар тўдаси ўлдириб кетишди. Жиноятчилар, уларнинг қуролларини эгаллаб олиш мақсадида қотиллик содир этишган. 

El Nacional нашри маълумотларига кўра, мудҳиш жиноят Ансоатеги ва Монагас штатларини боғловчи йўлда содир этилган. Жиноятчилар ичида гвардиячи аскарлар бўлган хавфсизликни таъминлаш модулига яқинлашиб, уларга қарата ўқ узган. 

Оқибатда унинг ичидаги 7 киши ўлдирилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

Top