17:07 / 08.08.2016
6761

Моуриньо матбуот анжуманида ухлаб қолган журналистга эътибор қаратди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Суперкубоги учун “Лестер”га қарши ўтказилган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг матбуот анжуманида саволларга жавоб бериш чоғида барчанинг диққатини ухлаб қолган журналистга қаратди.

“Лестер” ўтган мавсумни фантастик руҳда ўтказган ажойиб жамоа. Чемпионатда ғолиб чиқиш ва чиқмасликларидан қатъи назар бу жамоа яна бир ажойиб мавсумни ўтказади. Охирги қаторда худди фариштадек ухлаб ўтирган жентльмен эса бундан ҳам ажойиб", дейди Моуриньо.

7 август куни "МЮ" "Лестер"ни 2:1 ҳисобида енгиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди.

"Қизил иблислар" АПЛнинг биринчи турида, 14 август куни "Борнмут"га қарши майдонга тушади.

Top