08:47 / 08.08.2016
4566

Покистондаги сув тошқинлари 29 кишининг умрига зомин бўлди

Покистонда сўнгги уч кун ичида кучли жала келтириб чиқарган сув тошқинлари сабаб камида 29 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна йигирмага яқин киши изсиз ғойиб бўлган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Синд музофотидаги Карачи шаҳрида 14 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳат олган. Ноқулай об-ҳаво туфайли электр энергияси ишдан чиққан.
Ўз навбатида, Белужистон музофотидаги Харнай шаҳрида саккиз киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган.
Мамлакатнинг жануб ва жануби-ғарбий қисмларида ҳам одамлар ўлган. Жанубий туманларнинг аксариятида кўчалар сув билан тўлган.

Top