12:08 / 08.08.2016
7778

Жокович: Бу ҳаётимдаги энг оғир мағлубиятлардан бири бўлди

Рио-де-Жанейро олимпиадасида биринчи даврадаёқ Ҳуан Мартин дель Потрога мағлуб бўлиб (6:7, 6:7) турнирни тарк этган Новак Жокович бу мағлубиятига муносабатини билдириб ўтди.

"Дель Потро яхшироқ ўйнади ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Уни табриклайман. Албатта, мен турнирни бунчалар эрта тарк этаётганимдан жуда хафаман. Бошқа томондан эса дўстим жароҳатларни енгиб, турнирда иштирокини давом эттираётганидан ҳам хурсандман.

Шубҳа йўқки, бу менинг ҳаётимдаги энг оғир мағлубиятлардан бири бўлди. Буни қабул қилиш қийин. Айниқса ҳозир. Жароҳат - янги. Бу менинг биринчи мағлубиятим эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди. Олимпия ўйинлари - бутунлай бошқа мусобақа.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашими? Мен уларга миннатдорчилигимни қай йўл билан изҳор этишни билмаяпман. Мен худди шу юртда туғилгандек ҳис қилаяпман ўзимни. Мен ўзимни бразилиялик деб ҳис қилдим. Бизнинг ,5 соатлик курашимиз мухлисларга ёққан бўлса мамнунман", - деган Жокович.

Манба: Tribuna.uz

Top