19:44 / 10.08.2016
14616

Олма-оталик таксист қандай қилиб машҳур бўлиб кетгани ҳақида ҳикоя қилди

Олма-оталик таксист у ҳақида ижтимоий тармоқларда гапиришганидан сўнг, машҳурлашиб кетганини ҳикоя қилди. 61 ёшли Берик Ахметов Tengrinews.kz мухбири билан бўлган суҳбатда Олма-отада 10 йилдан буён киракашлик қилишини маълум қилди. Ва шу пайтга қадар бунчалик буюртма олганини эслай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Олма-отада яшовчи Даша Стрекозова бир неча кун олдин “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ғаройиб таксист ҳақида пост қолдиради. Унинг айтишича у Берикнинг машинасига тасодифан ўтириб қолади. Салонга ўтиргач, эса ҳайратдан донг қотади. Чунки машина ичидаги махсус қопламаларда газли ва газсиз сувлар, журналлар, дастрўмоллар жойлаштирилган эди. Бундан ташқари, кондицонер ҳам ишлаб турган эди. Дарвоқе, Берик кумушранг Toyota 40 русумли машина ҳайдайди.

"Бу ҳақида эшитиб, ўзим ҳам лол қолдим. Барча қўнғироқ қилишни бошлади, мен ҳатто ҳамма буюртмаларга улгура олмай ҳам қолдим. Тўғрисини айтсам, ўша қиздан миннатдорман", - деб кулади Берик Ахметов.

61 ёшли таксистнинг тўрт нафар фарзанди ва икки нафар набираси бор.

Top