20:18 / 11.08.2016
6449

АПЛнинг яна бир жамоаси хитойликлар қўлига ўтиши мумкин

Хитойлик инвесторлар «Ҳалл Сити» жамоасини қўлга киритишга ҳозирланишмоқда.

The Guardian хабарида айтилишича, Осиёдаги консорциум бу клуб раҳбари Эҳаб Алламга расман таклиф юборган ва томонлар музокараларни бошлашган.

Савдо қиймати қанчани ташкил этиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Қайд этиш керакки, бу жамоа ўтган мавсумда чемпионшипда ҳаракат қилганди ва ўтиш ўйинларидан кейин АПЛга қайтди. Ҳозирда жамоага бош мураббий тайинланмаган.

Мухлислар раҳбарият сиёсатидан норози ва буни бир неча марта ифодалашди.

Маълумот учун, шу йил ёзида Англиядаги "Астон Вилла", "Вулверҳэмптон" ва "Вест Бромвич" клублари ҳам хитойликлар қўлига ўтганди.

Манба: Tribuna.uz

Top