19:15 / 11.08.2016
6917

Порошенко мамлакат ташқи ишлар вазирлигига Путин билан суҳбат ташкиллаштиришни топширди

Украина президенти Пётр Порошенко Қримдаги воқеалардан кейин мамлакат ташқи ишлар вазирлигига Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат ташкиллаштиришни топширди.  

"Ташқи ишлар вазирлигига Германия ва Франция раҳбарияти билан "норманд форматида" уч томонлама телефон суҳбатини ташкиллаштириб, уларни АҚШ вице-президенти ва Европа кенгаши президенти Дональд Туск билан суҳбатга таклиф қилиш ва Россия президенти Путин билан суҳбат уюштириш буюрилади", дейилмоқда хабарда.

Порошенко шунингдек Қрим билан чегарада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти махсус мониторинг миссиясининг бўлишини кучайтиришни топширди.

10 августда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қримда Киев томонидан ташкиллаштирилган терактларнинг бартараф этилганини маълум қилганди. Бундан ташқари, Украинадан қўпорувчилик гуруҳларининг Қримга киришига уриниш бартараф этилган. Шу муносабат билан ФХХ Украина билан чегара назоратини кучайтирди.

Top