17:26 / 12.08.2016
13955

АҚШ президентининг янги машинаси синовдан ўтказилди

General Motors концерни ўзининг Мичигандаги полигонида Cadillac прототипини синовдан ўтказаётганда олинган суратлар Motor1 нашрида чоп этилди. 

Жорий лимузин каби янги машина ҳам оғир пикап шаклида яратилади. Лимузиннинг ташқи кўриниши "Кадиллак"нинг сўнгги моделлари -  CT6 флагман седани ва XT5 кроссовери  услубида бажарилади.

Автомобиль АҚШ янги президентининг инагурациясига (2017 йилнинг 20 январи) қадар тайёр бўлиши керак. Сайловлар 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади, президент лавозимини эгаллаш учун Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамплар беллашишади. 

Ҳозирда фойдаланилаётган Cadillac The Beast  2009 йилдан бери президентнинг хизматида. Уни дунёдаги энг ҳимояланган машина, деб аташади: тахминларга кўра, автомобильда махфий ҳимоя технологиялари кўп, саёҳатлар чоғида эса уни йигирмадан ортиқ машина ва мотоцикллар кузатиб боради. 


 

 

Top