20:29 / 12.08.2016
16660

Енгил атлетика. 10000 метрга югуриш. Эфиопиялик рекорд ўрнатди, Ўзбекистон вакили 23-ўринда келди

Олимпиада—2016 мусобақасида 10 000 метр масофага югуриш бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Эфиопиялик югурувчи Алмаз Айана бу масофани 29 дақиқаю 17,45 сонияда босиб ўтиб, Олимпиада ва жаҳон рекордларини янгилади. Иккинчи бўлиб Вивиан Жепкемой Черуйот (Кения), учинчи бўлиб яна бир эфиопиялик Тирунеш Дибаба маррага етиб келди.

Ўзбекистон вакили Ситора Хамидова эса 23-ўринни эгаллади.

Top