23:35 / 14.08.2016
7462

Эронлик ўзини Теҳрон мэрияси олдида ёқиб юборди

Эронда бир эркак Теҳрон мэрияси биносига кираверишда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Эркак устидан ёнувчи суюқлик қуйиб, одамлар олдида ўзига ўт қўйди. Гувоҳлар алангани ўчиришга муваффақ бўлишди, эркак оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди. 
Тахминларча, 40 ёшлар атрофидаги эркак унга ёрдам пули берилиши рад этилгани сабабли бундай қилишга қарор қилган. Эркак пулларни қизининг тўйига сарфламоқчи бўлган.

Top