21:48 / 14.08.2016
15529

Рио-2016. Фазлиддин Ғоибназаров чорак финалга чиқди

64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон вакили Фазлиддин Ғоипназаров нимчорак босқичда Ҳиндистон вакили Манож Кумарга қарши рингга чиқди.

Ғоипназаров жанг давомида 29 ёшли рақиби устидан тўлиқ устунлик қилди, ҳатто иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди ва ҳисоб очилди.

Учинчи раундда ҳам ҳакамлар ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини қайд этишди ва якуний натижаларга (30:27, 30:27, 30:27) кўра у чорак финалга йўл олди.

Ғоипназаров ўзининг чорак финалдаги жангини 16 август куни ўтказади. Унга америкалик Гари Рассел рақиблик қилади.

Top