19:17 / 14.08.2016
8694

Рио-2016, юнон-рум кураши. Дилшод Турдиев илк баҳсдаёқ ютқазди

Ўзбекистон терма жамоасининг 75 килограммгача бўлган вазндаги вакили Дилшод Турдиев Рио—2016 Олимпиадасидаги илк жангида сербиялик Виктор Немешга қарши гиламга чиқди ва имкониятни бой берди.

2:6 ҳисобидаги мағлубиятга учраган Дилшод Турдиев чорак финалга чиқа олмади.

Бундан аввалроқ терма жамоанинг бошқа бир аъзоси Элмурод Тасмуродов сербиялик Кристиян Фрисни мағлуб этиб чорак финалга чиққанди. У ярим финал учун баҳсда шимолий кореялик Юн Вон Чхолга қарши гиламга чиқади.

Top