19:40 / 14.08.2016
9841

Рио-2016, юнон-рум кураши. Тасмуродов ярим финалда

Рио-2016 олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича баҳсларида 59 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Элмурот Тасмуродов чорак финалдаги беллашувни ҳам ғалаба билан якунлади.

Шимолий кореялик Юн Вон Чолга қарши чиққан Тасмуратов яққол устунлик қилди ва очколар ҳисоби 9:0 етганида баҳс автоматик равишда тўхтатилиб, Ўзбекистон вакили муддатидан олдин ғалаба қозонган ҳолда ярим финалга чиқди.

Унинг навбатдаги рақиби кубалик Исмаил Баррейро Молина бўлади.

Top