21:39 / 15.08.2016
5752

Лукашенко: Беларусда фақатгина дангасагина пул топа олмайди

Фото:president.gov

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳукумати муҳтожларга доимо кўмак кўрсатишини, бироқ одам авваламбор ўзига ишониши кераклигини айтди.    

"Беларусда фақатгина дангасагина пул топа олмайди. Биз нима уруш қиляпмизми, бизда уруш кетяптими ёки яна нимадирми? Шунчаки озгинча ҳаракат қилиш керак", деб айтди Лукашенко.

Лукашенко ўзига ишониш ва "ҳеч ким шунчаки пул ололмаслигини" тушуниш кераклигини таъкидлаб ўтди.   

"Ёрдам берамиз, албатта. Агар сиз бир қадам қўйсангиз, биз ҳам сиз томон қадам қўямиз (бутун давлатни назарда тутяпман). Сиз қўлингизни осилтириб, кимдир нимадир олиб келишини кутиб ўтирсангизчи... Унда билингки, ким истаётган бўлса ўшанга ёрдам берилади", деб айтди Беларусь президенти.  

Унинг айтишича, мамлакат раҳбарияти кўп фарзандли оилалар ва ҳарбийларга кўпроқ эътибор қаратади, чунки улар "бошқа жойда пул топиш имконига эга эмаслар".

Top