18:00 / 15.08.2016
7905

«Манчестер Сити» ва «Астон Вилла»нинг собиқ футболчиси полиция қўлида ҳалок бўлди

«Манчестер Сити» жамоасининг собиқ футболчиси Далиан Аткинсон полициячи томонидан электрошокер қўлланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар тарқатди.

Бу ҳодиса Телфорд шаҳрида (Шропшир графлиги, Англия) рўй берган. Футболчи бу шаҳарга ўз ота-онасиникига меҳмонга келганди.

Қўшниларнинг маълумотига кўра, у наркотик модда таъсири остидалигида уларнинг тинчини бузган ва полиция чақирилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уни қўлга олиш вақтида электрошокердан фойдаланишган.

Бу махсус восита қўлланишидан кейин  48 ёшли Аткинсоннинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у юрак хуружини бошдан кечирган. 1 ярим соат ўтиб, у жон берган.

Ҳозирда ҳодиса бўйича тафтиш олиб борилмоқда.

Аткинсон ўз фаолиятини 1985 йили «Ипсвич»да бошлаган, у кейинроқ «Шеффилд Уэнсдей», «Астон Вилла» ва «Манчестер Сити», «Реал Сосьедад», «Фенербаҳче» жамоалари учун ҳам тўп сурган. У профессионал футболчи сифатилдаги фаолиятини 2001 йилда Корея лигасида якунлаганди.

«Астон Вилла» футболчининг ўлими юзасидан таъзия билдирди.

Top