20:08 / 15.08.2016
13347

Рио-2016, бокс. Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олди

Рио—2016 нинг 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини давом эттиради.

У нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасга қарши рингга чиқди ва рақибини дастлабки икки раунддаёқ мағлуб этиб, чорак финал масаласини ҳал қилди.

Шаҳобиддин Зоиров турнирдаги иштирокини 1/16 финалдан бошлаб, биринчи жангида ирландиялик Брендан Ирвинни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

У чорак финал жангини 17 август куни Озарбайжон вакили Мамишзода Елвинга қарши ўтказади.

Top