19:40 / 15.08.2016
12329

Рио-2016, енгил атлетика. Нигина Шарипова саралаш босқичидаёқ турнирни тарк этди

Рио-2016 Олимпиадасида енгил атлетика мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нигина Шарипова 200 метрга югуриш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларидаёқ муваффақиятсизликка учради.

У масофани 23.33 сонияда босиб ўтди ва финиш чизиғига 8 спортчи орасида 6-бўлиб етиб келди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. У Қозоғистон ва Покистон вакилларини ортда қолдирди.

Гуруҳдан ярим финал босқичига АҚШ ва Венесуэла вакиллари йўл олди.

Top