08:38 / 15.08.2016
5236

Туркия ва Сурия чегарасида худкуш автобусни портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Архив сурат

Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида жойлашган Атма қишлоғида террорчи-худкуш автобусни портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши яраланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, автобусда асосан "ўртамиёна мухолифат" деб аталувчи Озод Сурия армияси жангчилари бўлган.  

Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш Атма қишлоғи яқинидаги чодирли лагерда содир этилган.

Top