16:51 / 15.08.2016
5644

Ўзбекистон ТИВда Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 август куни Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси Данияр Сидиқов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди ва унга ўз масъулиятли фаолиятини бажаришда муваффақиятлар тилади», — дейилади вазирлик ахборотида.

Хабар беришларича, суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари бўйича фикр алмашилган.

Данияр Сидиқов 22 июнь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди. У мазкур лавозимда Эмилбек Узакбаев ўрнини эгаллади.

Top