07:59 / 16.08.2016
4065

АҚШ ҳукумати БААга Гуантанамода сақланаётган 15 маҳбусни топширди

Фото: daily.ddns

АҚШ ҳукумати Бирлашган Араб Амирликларига Гуантанамо турмасида сақланаётган 15 маҳбусни топширди, деб хабар бермоқда Associated Press.
    
Таъкидланишича, БААга 12 нафар яманлик ва 3 нафар афғон юборилган. 

Пентагон маълумотларига кўра, айни вақтда турмада яна 61 маҳбус қолмоқда.  

Маълум қилинишича, АҚШ президенти Барак Обама ўзининг президентлик муддати якунлангунгача Гуантанамо турмасини ёпмоқчи. Унинг айтишича, у турмани тугатиш масаласини ўзининг ворисига қолдирмоқчи эмас.

Аввалроқ АҚШ Сербияга Гуантанамодаги икки маҳбусни топширганди.

Top