00:30 / 16.08.2016
4287

АҚШ ва Ливан қуролли кучлари Ливанда биргаликда машғулотлар ўтказмоқда

Фото: © AP

АҚШ армияси, ҳарбий-денгиз кучлари ва соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ҳарбийлари Ливан қуролли кучлари билан биргаликда Ливан пойтахти Байрут яқинидаги Жуния ҳарбий-денгиз базасида 8 августдан 17 августгача "Қатъий жавоб 16" (RR16) ўқув машғулотларини ўтказмоқда.

"Менинг қисмим бу ерда Ливан қуролли кучларига минтақадаги бақарорликни таъминлашда тажриба ва билимлар алмашиш йўли билан кўмак бериш учун жойлашган", деб айтди RR 16 адаптив бўлими сардори лейтенант Эндрю Хекель (Andrew Heckel). У машғулотлар АҚШнинг Ливан билан муносабатларга содиқлиги ва Ливаннинг жангарилар таҳдидларига қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини кўрсатишга қаратилганини айтиб ўтди. 

Бундан ташқари, машғулотлар америкалик ҳарбийларнинг АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бешинчи флоти жавобгарлиги ҳудудидаги ҳарбий тайёргарлигини яхшилашига ёрдам беради. Бу ҳудуд Ҳинд океанининг ғарбий қисми ва Форс кўрфазини ўз ичига олган.

Top