08:40 / 16.08.2016
4518

Ямандаги "Чегара билмас шифокорлар" шифохонасига зарба берилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Ямандаги "Чегара билмас шифокорлар" шифохонасига зарба берилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, камида 19 киши яраланди. Бу ҳақда ташкилот ўз твиттерида маълум қилди.  

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида ташкилотнинг бир ходими ҳам бўлган. 

Шифохона Яманнинг шимолидаги Ҳожа вилоятида жойлашган бўлиб, бу ҳудуд ҳукуматга қарши курашаётган исёнчилар томонидан назорат қилинади.  

Аввалроқ авиазарба Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция самолётлари томонидан берилгани маълум қилинганди.

Top