18:52 / 16.08.2016
8684

АПЛ. 1-тур якунлари

Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми ҳам старт олди. 1-тур якунларидан келиб чиқиб, турли статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Голлар: 

АПЛнинг 1-турида ўтказилган 10та учрашувда жами дарвозаларга 28 маротаба гол киритилди. Шундан 13тасини мезбонлар киритган бўлса, қолган 15таси меҳмонлар ҳисобига ёзилди. 

1-турда АПЛ ишқибозлари иккита автоголга гувоҳ бўлишди. Улардан бирини «Сандерленд»  ҳимоячиси Макнейр ўз дарвозасига киритиб қўйганлиги оқибатида, «Манчестер Сити» ғалаба қозониб кетди. 

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньо илк турда дублга эришган ягона футболчибўлди. 

Энг тезкор гол: Серхио Агуэро («Манчестер Сити» - «Сандерленд» - 2:1) – 4 – дақиқа

Энг кеч гол: Диэго Коста («Челси» - «Вест Хэм» - 2:1) – 89 дақиқа

Мухлислар ташрифи:

1-турда жами 330 016 нафар мухлис бевосита стадионда туриб кузатиб боришган. 
Энг кўп мухлис: «Арсенал» - «Ливерпуль» (60,033)
Энг кам мухлис: «Борнмут» - «Манчестер Юнайтед» (11,355)

Огоҳлантиришлар:

Премьер-лиганинг 1-турида ҳакамлар жами 40 маротаба сариқ карточка билан футболчиларни жазолади. Мезбон жамоа ўйинчиларига бу борада 19 маротаба сариқ берилган бўлса, меҳмонларда бу кўрсаткич 21тани ташкил қилмоқда. 

Фақатгина, битта футболчи қизил карточка олиб, учрашувни барвақт тарк этди. 

Қизиғи шундаки, 1-турда «Эвертон» ва «Тоттенхэм» учрашуви энг сокин ўтган баҳс бўлди. Учрашув ҳаками бирор маротаба ҳам футболчиларни огоҳлантиргани йўқ. 

1-тур қаҳрамони – Фелипе Коутиньо

АПЛнинг 1-туридаги энг яхши футболчи Фелипе Коутиньо бўлди. У «Ливерпуль» жамоасини сафарда «Арсенал» устидан қозонилган ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Учрашувда икки маротаба гол киритди. Айниқса, унинг жаримадан йўллаган зарбаси турнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. 

1-тур омад футболчиси – Петр Чех

«Арсенал» дарвозабони Петр Чех учун мавсум старти омадсиз келди. У «Ливерпуль» билан учрашувда ўз дарвозасидан 4 маротаба тўп олиб чиқди. Бунинг устига футболчи уйига кетаётиб, автомобилини пачоқлади. 

1-тур натижалари

«Халл Сити» - «Лестер Сити» - 2:1
«Бернли» - «Суонси» - 0:1   
«Кристал Пэлас» - «Вест Бромвич» - 0:1   
«Эвертон» - «Тоттенхэм» - 1:1   
«Мидлсбро» - «Сток Сити» - 1:1   
«Саутгемптон» - «Уотфорд» - 1:1  
«Манчестер Сити» - «Сандерленд» - 2:1  
«Борнмут» - «Манчестер Юнайтед» - 1:3   
«Арсенал» - «Ливерпуль» - 3:4   
«Челси» - «Вест Хэм» - 2:1

Top