23:07 / 16.08.2016
7121

Ироқ бош вазири Россия ҳарбий-коинот кучлари учун ҳаво ҳудуди очилиши мумкинлигини айтди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий агар муайян шартлар бажарилса, Россия ҳарбий-коинот кучларининг бомбардимончи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўта олишларини айтди. 

"Биз ҳаво ҳудудимизни руслар учун муайян шартлар билан очдик", деб айтди ал-Ободий ва тафсилотларни маълум қилмади.  

Унинг таъкидлашича, Ироқ ҳудуди узра турли ракеталарнинг учишига Россия томонидан расмий сўров олмаган.  

Аввалроқ ҳарбий-дипломатик манба Россия мудофаа вазирлиги вакиллари Ироқ ва Эрон ҳукуматидан уларнинг ҳаво ҳудудларидан қанотли ракеталар учиб ўтиши учун рухсат сўраганларини маълум қилганди.

Top