07:20 / 16.08.2016
27101

Рио-2016. Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича рейтингда 26-ўринга кўтарилди

Оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегацияси учун яна бир  олтин медаль олиб берганидан кейин терма жамоа умумий рейтингда янада юқорилади. 

Турнирга 70 нафар спортчи билан ташриф буюрган Ўзбекистон термаси аъзолари шу вақтга қадар 1та олтин ва 4та бронза медалига эга бўлишганди. 

Бундан ташқари, икки боксчи медални ҳал қилиб қўйган. Шаҳрам Ғиёсов финалга чиққан бўлса, Бектемир Мелиқўзиев ярим финалгача етиб келган. Уларнинг эҳтимолий медаллари қўшиб ҳисобланганда, ҳозирда Ўзбекистон 8та медални нақд қилган. 

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида медаллар жадвалида 26-ўринга кўтарилиб олди.

Top