16:41 / 16.08.2016
3177

Швеция жанубида машиналар ёқилиши билан боғлиқ жиноят такрорланди

Швециянинг Мальме шаҳрида 12та машина ёқиб кетилди, деб ёзмоқда Sydsvenskan газетаси.

"16-августга ўтар кечаси содир этилган ғаразгўйликлар туфайли қутқарув хизматлари банд бўлди", -деган маҳаллий полиция вакиласи Анна Йоранссон.

Полиция шаҳарда патруллик қилиш учун вертолётни сафарбар этганига қарамай, бу чора қонунбузарликларнинг олдини олишда ёрдам бермаяпти. 

Ўтган ҳафтада ҳуқуқ посбонлари автомобилларга қасддан ўт қўйишда гумон қилиб, ёш йигитни қўлга олган эди. Унинг машинасидан бензин ҳиди анқиган, юкхонасидан бензин канистрлари ва болғача топилган. Гумондор шахс аввал ҳам портловчи моддани сақлагани учун судланган бўлган. 

Нашрнинг ёзишича, ёз мавсуми бошланганидан бери Мальмеда 105та машина ёниб кетган.

Top