15:19 / 16.08.2016
9892

“Ватанпарварлик руҳидаги янги аудио тўплам”

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Ватан ва халқ мангу қолади” номли аудио тўплам тайёрланди. Мазкур тўпламда Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳикматли сўз ва иборлари ўрин олган. Шунингдек, бир қатор таниқли шоирларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърлари ҳам жой олган. Тўплам матнларини Раҳимбой Жуманиёз ўқиган бўлиб, Султонали Раҳматов мусиқаларидан фойдаланилган. Аудиодискнинг устки қисмида Республика байроғи ва герби ифодаланган. Дизайн кўринишига кўк, оқ, яшил ранглар уйғунлаштирилган безак берилган. Орқа қисмида Ислом Каримовнинг: “Ватанпарварлик – бу шундай нозик, теран бир туйғуки, у фақат она сути билан кириши ва жон билан чиқиши мумкин” ибораси келтирилган. Тўплам маънавий-маърифий ва  ижтимоий-сиёсий тадбирларда эркин фойдаланишга мўлжалланган.

Top