Жаҳон | 07:52 / 17.08.2016
3769
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 12 киши кондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Хитойнинг Ганьсу вилоятидаги Чжанъе шаҳрида оҳақ олинадиган конда чиққан ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ер остида 9 нафар кончи қолиб кетган. Уларни қутқаришга жалб қилинган 3 нафар қутқарувчи ҳам ҳалок бўлган.

Кондаги ёнғин сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.