16:33 / 17.08.2016
7431

«Макдоналдс» Олимпия қўрғонидаги бепул таомга нима учун чеклов киритди

Рио-де-Жанейро шаҳридаги «Макдоналдс» ресторани спортчилар учун таомномадаги егуликлар сонини 20тагача қисқартирди, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mail нашри.

Қайд этилишича, бундай чоралар буюртмани етказиш вақтини қисқартириш мақсадида амалга оширилган. Чунки, кўплаб спортчилар бир неча соатлаб навбат кутишга мажбур бўлишмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, бепул таом учун навбатда турганлар сафи тонгги соат бешда футбол майдони узунлигига деярли тенг бўлади. Шу билан бирга, спортчиларнинг ҳар қандай ҳавода сафда туришдан тап тортмаслиги эътироф этилган. 

Спортчиларнинг сўзларига кўра, Олимпия қўрғонидаги кафеда берилаётган таомлар унчалик ҳам яхши эмас, шу боисдан улар доимий равишда «Макдоналдс»га боришмоқда. Бундан ташқари, улар узоқ ойлардан бери давом этган машғулотлар ва парҳезлардан сўнг, бирмунча «бефойда таом» истеъмол қилиш зарар қилмаса керак, деган фикрда. 


 

Top